Танзанияда номаълум касалликдан камида 15 киши ўлди

Таъкидланишича, бу касаллик ҳозирча кенг тарқалмаган, унинг авж олиши фақат битта маъмурий округда юз берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Танзанияда номаълум инфекцияни юқтириб олиш оқибатида камида 15 киши вафот этди ва 50 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “Аfrica Feeds” нашри мамлакат соғлиқни сақлаш органлари вакилларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Ҳиндистондаги номаълум касалликнинг эҳтимолий сабаби айтилди
“Бу касаллик ҳозирча кенг тарқалмаган, унинг авж олиши фақат битта маъмурий округда юз берди, у ерда одамлар қон қусиб, вақтида касалхонага олиб борилмаганлари ўла бошлади”, — дейди Мбея вилояти Чуня округи бош шифокори Фелиста Кисанду.
Кисандунинг сўзларига қараганда, дастлабки текширув асосан эркаклардан иборат бўлган беморлар ошқозон яраси ва жигар касалликларидан азоб чекканини кўрсатган.
“Mwananchi” нашрининг ёзишича, Танзания соғлиқни сақлаш вазири минтақага экспертлар гуруҳини жўнатган. Улар касалликнинг авж олиш сабабларини ўрганиши ва тадқиқот учун намуналар олиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида Ҳиндистонда номаълум касаллик сабаб 350 нафардан зиёд киши касалхонага тушгани ва бир киши вафот этгани хабар қилинган эди.