ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўтган йилда Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистонга 859 миллион киловатт/соат электр энергиясини экспорт қилди.
"Самрук-Энерго" АЖни ривожлантириш ва савда бўйича директор Марат Улдановнинг сўзларига кўра, Қозоғистон фақат ички эҳтиёжни тўлиқ қондириб, ортиб қолган электр энергиясини қўшни республикаларига экспорт қилади.
"Жами 859 миллион киловатт/соат экспорт қилдик. Уларнинг 52 миллиони – Қирғизистонга, 807 миллиони - Ўзбекистонга. Ўтган йилда экспортдан олинган даромад 21,4 миллион долларни ташкил этди", - деди Марат Улданов.
2019 йилда Қозоғистон миллиар киловатт-соатдан ортиқ электр энергиясини экспорт қилганди.