ЕОИИда яшаш, ўқиш ва бизнес юритиш қулай бўлиши керак – Мишустин

Россия Иқтисодий иттифоқ ҳудудида товар ва хизматларнинг, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишда давом этади, деди бош вазир.  
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. ЕОИИ давлатларида яшаш, ишлаш, ўқиш ва бизнес олиб бориш учун ҳаёт қулай бўлиши керак, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин.
Бешинчи феврал куни Олма-Отада ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтган эди. Унда 2020 йил декабрида ЕОИИ кузатувчи мақомини олган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган эди.
“Евроосиё итифоқи фаол ривожланмоқда, бунга мураккаб эпидемиологик вазият ҳам, ўзгариб бораётган ташқи конюктура ҳам халал бера олмайди”, - деди Мишустин сешанба куни вазир ўринбосарлари билан бўлиб ўтган мажлисда.
Бош вазир айтишига қараганда, Россия Иқтисодий иттифоқ ҳудудида товар ва хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишда давом этади.
“Бизнинг давлатларимизда яшаш, ўқиш ва бизнес юритиш қулай бўлиши керак”, - деди Россия бош вазири.
Унинг сўзларига кўра, ушбу масалаларни ҳал қилиш Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳукуматалараро кенгашида муҳҳокама қилинади. Кенаш мажлиси баҳорда бўлиб ўтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда бе давлат ЕОИИ аъзоси бўлган: Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон. Узбекистан, Куба ва Молдова – кузатувчи мақомида.