Россиянинг Челябинск шаҳридан бўлган математика фани ўқитувчиси Пётр Земсков таълим беришда TikTok᾽дан фойдаланишга қарор қилди.
У қисқа видеолар орқали қийин формула ва зерикарли масалаларни тушунтириб бермоқда. Бу уни TikTok юлдузига айлантирди. Ҳозир унинг саҳифасига 250 мингдан зиёд киши обуна бўлган ва математикани ўрганмоқда.
Замон таълимга янгича ёндашувни талаб қилмоқда ва айримлар бунинг уддасидан чиқмоқда. Россиялик ўқитувчи бунинг яққол далилидир.