ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров амалдорлардан унинг портретини маъмурий биноларда осиб қўймасликларини сўради, деб айтди давлат раҳбари матбуот котиби Галина Байтерек. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
"Президент ҳозирги пайтда у фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун ҳеч нарса қилмади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун у барча идоралар ва маъмурий биноларда унинг портретини осишдан тийилишни тавсия қилди", - деди матбуот котиб.
Унинг сўзларига кўра, Жапаров давлатчиликни мустаҳкамлаш ва Қирғизистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган Жусуп Абдраҳманов ва Исхак Раззоқов сингари таниқли давлат арбобларининг портретларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.