ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тепловоз ва “Cobalt” автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.
ЙТҲ 8 февраль куни тахминан соат 12:30 да Охангарон кўчасида содир бўлган. Юк ташувчи тепловоз машинисти 32 ёшли О.А. белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланиб борган. Унинг йўлига 58 ёшли Қозоғистон фуқароси Б.А. бошқарувидаги “Cobalt” автомобили чиққан.
Тўқнашув оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.