Тошкентда иккита автобус тўқнашиб кетди

Учтепа туманида “MAN” (46-сонли йўналиш) ва “Isuzu” (134-сонли йўналиш) автобуслари ўзаро тўқнашиши оқибатида бир йўловчи енгил тан жароҳати олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида “MAN” ва “Isuzu” русумидаги автобуслар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкентда автобус ҳайдовчиси 57 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди
ЙТҲ 8-февраль эрталаб соат 06:50 атрофида Кўкча Дарвоза-Тўқимачи кўчалари кесишган чорраҳада рўй берган. 46-сонли йўналишда ҳаракатланувчи “MAN ва 134-сонли йўналишда ҳаракатланувчи “Isuzu” автобус ҳайдовчилари ўзаро тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. У шифохонага олиб борилган ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳозирда хизмат суриштируви ўтказилмоқда.