Табиий офат: Ҳиндистонда муз кўчиши - видео

Ҳиндистонда муз кўчиши оқибатида 10 киши қурбон бўлди полиция бедарак йўқолган яна 60 кишини қидирмоқда.
Sputnik
Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханда штатида содир бўлган муз кчиши оқибатида Ҳималай тоғларидан оқиб тушувчи Алакнанда дарёси қирғоқларидан ошиб бир неча уй ва инфратузилма объектларни сув ва муз босиб қолган.
Табиий офат оқибатида жами 150 нафарга кишилар бедарак йўқолган, деб хабар қилмоқда маҳаллий ҳокимият. Қутқарув операциясида 250 нафар чегара полицияси ва яна 600 нафар кўнгилли фуқаролар иштирок этмоқда. 
Айни дамда Уттаракханда шатати ҳукумати дарё қирғоқларида жойлашган аҳолини хавфсиз жойга кўчириш тадбирларини амалга оширмоқда. Шринагар, Ришикеш ва Харидвар шаҳарларида жойлашган сув омборлари катта миқдорда сув ташлашни бошлаган.
Айни дамда вафот этган 10 кишининг жасади топилган.