Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди

Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Сўхда қурилаётган кичик аэропорт ҳақида маълумот берилди
Мазкур аэродром қурилиши учун туманнинг “Новобод” МФЙ ҳудудидан жъми 4,5 гектар ер майдони ажратилган. Учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади.
Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.
Авиақатновларга Ўзбекистондаги “Humo Air” авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўлларининг” “Uzbekistan Helicopters” МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилиши хабар қилинган эди. Фарғона вилояти ҳокимлигига бир ой муддатда туманда самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.