Ўзбекистонда ҳафта доллар ва евро курси пасайиши билан бошланди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,61 сўмга пасайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 9 февралдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,61 сўмга пасайиб, 10 530,83 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 110,65 сўмга пасайди ва 12 681,23 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли эса 1,91 сўмга кўтарилиб, 141,10 cўм этиб белгиланди.