Бухорода аёлларга қасддан ОИВ вирусини юқтирган йигит қўлга олинди

Бухоро вилоятида икки нафар аёлга била туриб ОИВ вирусини юқтирган эркакка нисбатан жиноят иши очилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бухоро вилоятида икки аёлга била туриб ОИВ вирусини юқтирган эркакка нисбатан жиноят иши очилди, деб хабар қилди Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Шофирконда ичимлик суви тармоқлари реконструкцияси баҳонасида миллионлар ўмарилди
Хабарда айтилишича, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б.Н. исмли шахс (исм шарифи ўзгартирилган) 2016 йилнинг сентябрь ойида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун Ўзбекистон ЖКнинг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, унга бир қатор чекловлар белгилаб берилган бўлишига қарасдан, 2018 йил ноябрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган П.П. (исм шарифи ўзгартирилган) билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келган.
Бундан ташқари, 2020 йил 08 октябрдан бошлаб К.К. (исм шарифи ўзгартирилган) исмли аёл билан шаърий никоҳ асосида биргаликда яшаб, у билан ҳам ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келиб, ушбу иккала аёл П.П ва К.К.ларга ОИВ касаллигини қасддан юқтирган.
Ички ишлар органлари томонидан Б.Н.исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши  қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.