ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълум берди.
8 февраль куни беқарор об-ҳаво сақланиб туради, Ўзбекистоннинг кўп қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати кундуз куни 10-15 даража илиқни, энг жанубда 17-20 даража илиққача, республиканинг шимолида 5-10 даража илиқни ташкил этади.
9 февраль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосан куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат ўзгармайди.
Ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтади ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киради.
10 февраль куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 11 февраль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Термометр устуни кундуз кунлари 15-17 даража илиққача, жанубда 20 даража илиққача кўтарилади.
12 февраль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати февраль ойига қараганда март ойининг охири ва апрель ойининг бошига кўпроқ хосдир. Кундуз куни ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 22 даража илиққача исийди.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.