Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

Мазкур фонд Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.
Шарқшунослик университетида Алишер Навоий меросига бағишлаб халқаро анжуман ўтказилди
Мазкур фонд:
- Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини мамлакатда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;
- Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;
- Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.
Қарор билан, шунингдек, фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда фонд тузилмаси маъқулланди.