Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси ёрдамчиси Ия Малкина Алматидан ташкил этилган Sputnik видеокўприги орқали ЕОИИ мамлакатлари ва кузатувчи-давлатлар ҳукумат раҳбарлари саммити натижаларини сарҳисоб қилар экан, ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга бўлган умумий интилишларни алоҳида эътироф этиб ўтди.
Малкинанинг айтишича, Ўзбекистон тез орада Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги ўз расмий вакилини тайинлаши керак, бу эса умумий масалаларни ҳал этишда янада самарали ҳамкорлик қилиш имкониятини беради.
Ундан ташқари, ўзаро англашув меморандуми ва йўл харитаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжатлар давлат раҳбари тасдиғини кутмоқда.
"Битим тузилган, умид қиламизки, у тез орада, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида имзоланади", - деб қайд этган Малкина.
Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар - бу Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба - кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон барча очиқ тадбирларда ва мунозараларда иштирок этиш имкониятига эга, бу эса ушбу иттифоққа кейинги интеграция тўғрисида якуний қарор қабул қилишга имкон беради.