Бухородаги портлаш: қурилиш ноқонуний бўлгани айтилмоқда

Мазкур кўп қаватли бинонинг қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан бошлангани айтилмоқда. Лойиҳа вилоят шаҳарсозлик кенгашида тасдиқланмаган ва ижобий экспертиза хулосаси олинмаган, дейилади хабарда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Бухоро шаҳридаги янги қурилган уйларнинг бирида газ баллони портлаган эди. Қурилиш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари натижасини эълон қилар экан, мазкур кўп қаватли бинонинг қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан бошланганини айтмоқда.
Навоийдаги қурилишда кўтарма кран қулаб тушди
"Лойиҳа вилоят шаҳарсозлик кенгашида тасдиқланмаган ва ижобий экспертиза хулосаси олинмаган", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган қурилаётган саккиз қаватли бинода портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кўп қаватли бинонинг учинчи қаватида газ балони портлаган. Натижада икки киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилди
Вазирлик ахборотига кўра, Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. Шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирмасдан қурилиш ишларини олиб бораётганлиги учун инспекция ходимлари томонидан "WHITE GROUP TRADING" МЧЖ раҳбарига огоҳлантириш ҳам берилган.
Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда прокуратура органларига бир неча бор чора кўриш учун хатлар чиқарилган.
Бундан ташқари, тасдиқланган концепция лойиҳасини бузиб, ўзбошимчалик билан қаватлар сонини оширганлиги сабабли судга даво аризалари киритилган.