ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Тошкент вилоятида Бош прокуратуранинг собиқ ходими билан боғлиқ жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эркак мурдаси 8 август куни Қибрай туманида саёҳат жамадонида қотиллик аломатлари билан топилган.
Жомадон стрейч-лента билан обдон ўралган бўлган.
Мурда шахсига аниқлик киритилган. У Яккасарой туманида яшаган 52 ёшли Очилов Ш.Х. эканлиги айтилмоқда. Эркак аввал Олий суднинг хўжалик бўлимида фаолият юритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.