ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия Ўзбекистон билан вакциналар борасида ҳамкорлик қилишдан умидвор, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин ЕОИИ ҳукумат раҳбарларининг Олма-Отада бўлиб ўтган учрашувида.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арпов билан бўлиб ўтган учрашув доирасида Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон эпидемиологик вазиятни енгиб ўтиш борасида ҳамкорлик қилаётганини хабар қилди. Бош вазир сўзларига кўра, вазият “мураккаблигича” қолмоқда ва вазиятдан чиқишнинг ягона йўли – аҳолини оммавий вакцинация қилиш бўлиши мумкин.
“Вазиятдан чиқишнинг ишончли йўли – аҳолини самарали ва хавфсиз вакцина билан оммавий вакцинация қилиш бўлади. Бу борада Россия Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда. Вакциналар борасида ҳам биз Ўзбекистонда ҳамкор топишга умид қилмоқдамиз”, - деди Россия бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг Laxicam компанияси 35 миллон доза Россининг "Спутник V" вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эди. Вакцинани Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтганидан сўнг олиб келиш мумкин бўлади.
2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга синовлар ўтказиш учун Россия вакцинасининг 100та дозаси етказиб берилган эди. Кейинроқ Ўзбекистон ушбу препаратни ўз ҳудудида ишлаб чиқариш имкониятни ҳам кўриб чиққан эди.
Маълумот учун, бир неча кун олдн нуфузли The Lancet журнали "Спутник V"вакцинасининг 3 босқич синовлари якунланганини хабар қилди. ундан 20 мингдан ортиқ кўнгилли иштирок этган. Вакцина 91,6 % самарадорлик кўрсатган ва бирор салбий оқибати аниқланмаган.
Бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси дунёнинг 16 дан ортиқ мамлакатларида рўйхатдан ўтказилган ва оммавий вакцинация учун қўлланилмоқда. Улар орасида Беларусь, Сербия, Аргентина, Венесуэла, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Арманистон ва бошқалар. Россияда эмланганлар сони аҳолининг 2 % идан ошган (>3 млн).