ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Каттақўрғон шаҳар прокуратураси хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлаб терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бормоқда. Бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги асоси билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жасур Умиров Жиноят кодексининг номусга тегиш моддаси билан айбдор деб топилгани ва 5 йилга қамалгани хабар қилинган эди.