ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов ўзаро англашув меморандуми ва қўшма ҳаракатларнинг кейинги режасини имзолашни муҳокама қилдилар.
Барсегян таъкидлашича, меморандум лойиҳаси деярли тайёр. Тез орада барча соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга имкон берадиган ҳаракатлар режаси имзоланади.
Комиссия таркибига Ўзбекистон вакилининг расмий тайинланиши кутилмоқда - кузатувчи-давлат бундай ҳуқуққа эга.
Эслатиб ўтамиз, 11 декабр куни Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.