Вояга етмаган шахсларни яхшироқ ҳимоя қилиш учун Жиноят кодекси ўзгартирилмоқда

Вояга етмаган шахсларни ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатга чек қўйиш ва халқаро мажбуриятлари бажариш мақсадида - Ўзбекистон Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларни жинсий алоқага, мажбурий меҳнатга ундаш, турли секта ва оқимлар фаолиятига жалб этиш учун жиноий жавобгарлик кучайтрилади. 
Бу ҳақида Олий Мажлисда муҳокама қилинган Ўзбекистон Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексига киритилиши режалаштилаётган янги қўшимчалар тўғрисидаги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 
Янги қонун лойиҳасида айтишилига кўра, Жиноят Кодекси 18 ёшга тўлмаган шахсни моддий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқага ундаш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда. Бунда жиноят субъекти ёши 18 ёшдан белгилаш таклиф этилган.
Иккинчидан, вояга етмаган шахсни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни белгилаш режалаштирилмоқда.
Учинчидан, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун   жиноий   жавобгарлик белгиланмоқда. 
Депутатлар фикрича, янги қонуннинг қабул қилиниши - мажбурий меҳнатга тўлиқ чек қўйилишига, вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини таъминлашга ва бу борада Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари бажарилишига хизмат қилади.