ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон учун "Уйдагидек" ягона уяли тарифи ЕОИИ ҳудудида бир неча йил давомида ишлай бошлайди, деб ёзмоқда Sputnik Ближнее зарубежье Евроосиё иқтисодий комиссиясининг равобат масалалари бўйича вазири Арман Шаккалиевнинг "Российская газета"га берган интервьюсига таянган ҳолда.
Эксперт сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчи-мамлакатлар ҳудудида роуминг учун тўлов босқичма-босқич камайиб бораверади.
"Алоқа учун роумингда хизматлар нархи бора-бора тасдиқланган график асосида камайиб бораверади", - деди Шаккалиев.
Аммо, вазир сўзларига кўра, давлатлар иқтисодиёти ўртасидаги фарқ туфайли операторлар қатор муаммоларга дуч келишлари мумкин, масалан, Россияда 146 млн аҳоли яшаса, Арманистонда — 3 млн. Бундан ташқари, ЕОИИ мамлакатларида шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича миллий қонунчиликларда фарқ бор, шунингдек, мобил алоқада ҳам технологик жиҳатдан фарқлар мавжуд.
Шу муносабат билан, Шаккалиев фикрича, умумий адолатли ечимни топиш муҳим аҳамиятга эга.
"Қирғизистон фуқароси Россияда ишлаб ва яшаб туриб, уйдагидек тарифидан мунтазам фойдалана олмайди. Биз бир ойлик вақтинчалик чеклов ўрнатамиз. Агар муддат бундан чўзилса - Россия сим-картасини ол, бу мантиқан тўғри бўлади", - дея тушунтиради вазир.
Экспертнинг аниқлик киритишича, ЕОИИ ҳудудида роумингни бекор қилиш бўйича режани 2025 йилга келиб ҳаётга татбиқ этиш белгиланган.