ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия ўзининг "Спутник V" вакцинаси билан Ғарбни ҳайратга солди, деб ёзади Welt журналисти Жак Шустер ўз мақоласида.
Журналист ёзишига кўра, бу 1957 йилдан буён иккинчи маротаба содир бўлмоқда. Ўшанда СССР коинотга Ернинг биринси сунъий йўлдошини учирган эди ва бу билан Европу ва АҚШни қўрқитиб юборган эди.
“Ўшандан буён Россия Ғарбни ҳеч нарса билан бунчалик ҳайрон қолдирмаган эди. Коронавирусга қарши биринчи ишлаб чиқилган вакцина иккинчиси бўлди. Россия фақат “Ракетали Юқори Вольта*” эмас”, - деди Шустер.
Ушбу мақола Lancet журналида "Спутника V" вакцинасининг учинчи босқичи муваффақиятли якунлангани тўғрисидаги мақола эълон қилинганидан сўнг пайдо бўлди.
Шустер хуолсасига кўра, Москва вакцинанинг 3 босқич синовлари тугамасдан туриб оммавий фойдаланишни бошлаганини ҳам – тўғри қарор деб ҳисоблайди.
Маълумот учун, Lancet журналида ёзилишига кўра, "Спутника V" вакцинасининг 3 босқич синовларида 17 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Синов якуни вакцина ўзининг юқори хавфсизлик даражасини ҳамда 91,6 % самарадорлигини намойиш қилган.
Шунингдек, 3 босқич синовлар давомида вакцина 60 ёшдан ошган фуқаролар учун ҳам қўлланилиши мумкинлиги ва коронавируснинг оғир оқибатларини олдини олиши тасдиқланган.
“Ракетали Юқори Вольа* - ФРГ канцлери Гельмут Шмитнинг СССР ҳақида 1982 йилган айтган ибораси. Юқори Вольта - Шимолий Африкадаги қолоқ давлат. Ҳозир унинг номи Буркина Фасо дейилади.