Олимпиадада мухлисларга бақириш ва куйлаш ман этилди

Токиодаги Олимпиада ташкилотчилари спорт ишқибозларига бақириш ва қўшиқ айтишни ман қилишга қарор қилишди. Одамлар ўз ҳиссиётларини қандай ифодалашлари мумкинлиги ҳақида - материалимизда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Халқаро олимпия қўмитаси ва Олимпиада ташкилий қўмитаси коронавирус пандемияси давом этаётган бир вақтда кутилаётган Олимпиада ўйинларида ўзни тутиш қоидалари жамланмасини эълон қилди. Бу ҳақда Олимпиада ўйинлари расмий сайтида эълон қилинган.
Ўзбекистон каратэчилари Олимпиадага тайёрланмоқда
3 феврал куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Токиодаги олимпиада ташкилий қўмитаси коронавирус пандемияси вақтида кутилаётган олимпиада ўйинларида ўзни тутиш қоидалари жамланмасини эълон қилдилар.
Янги қоидаларга кўра, спортчилар ва мусобақалар қатнашчиларини фақатгина чапак чалиш орқали қўллаб-қувватлашга рухсат берилди. Бу чора коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган.
Атлетларнинг ўзига фақатгина биринчи 14 кун давомида мусобақалар, барлар ва туристик манзилларни томошабин сифатида боришга рухсат берилади. Уларга шунингдек, яқиндан алоқада бўлган кишилар рўйхатини тақдим этиш мажбурияти юкланади.
Токиодаги Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 август санасигача бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга узайтирилди. Ҳозирда олимпия ўйинлари 2021 йилнинг 23 июлидан - 8 августигача, Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.