ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбкекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилмоқда. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати хабар бермоқда.
Қонунчилик палатасида раис билан бирга Марказий сайлов комиссиясининг қуйидаги 6 нафар ходими ваколатларини тугатиш масаласи ҳам кўриб чиқилган:
- Жанабай Садиков — ҳуқуқшунос;
- Отагалди Бобожонов — Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири;
- Муҳайё Жўраева — «Ҳунарманд» уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;
- Эсанбай Ражабов — Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси маслаҳатчиси;
- Эркин Хўжақулов — Тошкент шаҳар умумюрисдиксия судининг раиси;
- Жалил Норов (марҳум).
Бундан ташқари, хабарда ёзилишича, Қонунчилик палатаси қуйидаги 8 нафар янги аъзолар номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади:
- Эргаш Юсупов — Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
- Зайниддин Низамхўжаев — Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари;
- Александр Фармонов — «Ўзелектроаппарат» АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
- Муяссар Кадирова — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
- Баҳром Кучкаров — Адлия вазири ўринбосари;
- Шуҳрат Жўраев — нафақада;
- Орифжон Базаров — Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
- Алишер Усмонқулов — Жиззах политехника институти ректори.
Эслатиб ўтамиз, Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Марказий сайлов комиссияси раиси сифатида 2005 йил 7 майдан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов депутатлар Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари 2021 йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтишини белгилаганини маълум қилган эди.