Ўзбекистон ва ЕОИИ

Арипов ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Олмаотада бўлиб ўтадиган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов жума куни Олмаотада бўлиб ўтадиган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади. "Дунё" ахборот агентлиги хабарига асосан.
"Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумат делегацияси эртага Олмаотада (Қозоғистон) бўлиб ўтадиган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади", - дейилган хабарда.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари биринчи марта Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Шунингдек, Абдулла Арипов "Almaty Digital Forum 2021" форумида иштирок этади.
ЕОИИ ичида транспорт қатнови қачон тўлақонли тикланади - Малкина изоҳи
Аввалроқ Евроосиё иқтисодий комиссияси бўлажак йиғилиш кун тартибига 11 масала киритилганини маълум қилди: иттифоқ ҳудудида махсус ҳимоя, антидемпинг ва компенсация чораларини қўллаш механизмларини такомиллаштириш, ЕОИИ тариф преференциялар ягона тизимидан фойдаланувчи-давлатлар рўйхатларини янгилаш.
Ҳукуматлараро кенгаш иттифоқ давлатларининг денгиз ўтиш пунктларида электрон ҳужжат айланишини ривожлантириш концепцияси, ЕОИИ давлатларида амалга ошириладиган чорвачиликни ривожлантириш бўйича селекция ва наслчилик ишларини мувофиқлаштириш ва аналитик таъминоти тартиби муҳокама қилинади. Бундан ташқари, ЕИК макроиқтисодий вазият тўғрисида доклад ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифларни тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ЕОИИ аъзолари – Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон. Кузатувчи – давлатлар – Ўзбекистон, Куба ва Молдова.