Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатдан электромобиль импорт қилиняпти

Ўтган йили Ўзбекистонга чет элдан жами 131 та электромобиль олиб келинган. Шулардан 92 таси Хитойга тўғри келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. 2020 йилда  Ўзбекистонга хориждан 131 та электромобиль импорт қилинган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ўзбекистонга электромобиллар импорти ошмоқда
Импорт қилган мамлакатлар орасида Хитой биринчи ўринда. У ердан жами 92 та электромобиль олиб келинган. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (13 та), Грузия  (7 ), АҚШ (7), Германия (5) ва бошқа давлатлар (7).
2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати “Ўзавтосаноат” компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Бундан ташқари, Вазирлар маҳкамаси қарори билан мамлакат ичида электромобилларни сотиб олишда ва уларни вақтинчалик олиб киришдаги йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.