Жанубий Корея Ўзбекистонни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди

Жанубий Корея Ўзбекистонни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди. Бунга республикада эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Жанубий Корея Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани инобатга олиб, уни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди.
Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонларга мурожаат қилди.
“Шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни пандемия даврида Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш тартибини келишиб олиш бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, ҳозир фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ саналари номаълум. Шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг агентликка тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишлари тавсия қилинмоқда.
Россияга ишга кетиш учун суҳбатлар қандай бўлиб ўтмоқда
Меҳнат миграцияси: Ўзбекистонни Япония ва Жанубий Корея келажаги кутяптими?
Агентлик судланмаганлик тўғрисидаги ва тиббий маълумотномаларнинг амал қилиш муддати берилган кундан бошлаб 3 ой эканини эслатган.
Жанубий Кореяга пандемия шароити яхшиланиши билан авиарейслар тикланади - ТММА
Шунингдек, хорижга чиқиш паспортига эга бўлмаган фуқаролардан зудлик билан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралган.