Бир неча ҳафта олдин Италияниг "Женоа" футбол клуби расмий YouTube каналида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг россиялик 13 ёшли футбол мухлиси ва блогер Максим Истомин билан бўлган интервьюси чиққан эди. Sputnik таҳририяти Шомуродовнинг ёш мухлиси билан боғланди.
— Максим, "Женоа" эфиридан сўнг ҳаётинг ўзгардими?
— Ҳа, албатта. Элдор билан онлайн учрашувимиздан сўнг кўплаб ОАВлар бу ҳақида ёзишди, менга табриклар юборишди. Мен “МатчТВ”га интервью бердим ва "Телеспорт" канали жонли эфирида бўлдим. Элдор билан бўлган интервью 65 минг марта томоша қилинди ва канал тарихида энг кўп томоша қилинган видеога айланди. Хуллас, кўп қизиқ ишлар бўлди.
— Сен Шомуродов билан олнлайн мулоқот қилишни орзу қилганмидинг?
— Ҳа, алабатта, мен шунга ҳаракат қилган эдим, лекин айнан шундай бўлишини тасаввур қилмаган эдим. Бунинг учун мен "Женоа" клубидан жуда миннатдорман. Энди навбатдаги мақсадларга ўтамиз.
© Из личного архива Максима Истомина
— Сенинг яқинларинг ва дўстларинг ушбу эфирга қандай муносабатда бўлишди?
— Улар мендан жуда хурсанд бўлишди, табриклашди. Нотаниш одамлар ҳам YouTubeдаги "Футбольный Максимум" каналимда жуда кўп изоҳлар қолдиришди ва ижобий баҳолар беришди.
—Сенга Шомуродовнинг ўйини нимаси билан ёқади?
— Менга унинг ажойиб яккахон ўтишлари (ҳужумлари), олдиндан кўра билиши, майдонни назорат қилиши ва “иккинчи қаватда” ўйнаши (бош билан) жуда ёқади.
— Сен у билан шахсан кўришганмисан?
— Ха, Элдор "Ростов" таркибида ўйнаган вақталарида бир неча маротаба ўйиндан сўнг ва ўйин олдидан. Бир-икки маротаба бирга расмга ҳам тушганмиз.
© Из личного архива Максима Истомина
— Сенингча, Шомуродовда Европанинг топ клубларига ўтиш имкони борми?
— Албатта бор деб ўйлайман. Шомуродов — юқори даражали футболчи. Менимча, ҳозир унинг карьераси учун жуда тўғри келадиган вақт. У Италияда ўзини яхши кўрсатиши керак, ўшанда ҳаммаси амалга ошади.
—YouTubeдаги каналлар ёки бошқа футбол экспертлари билан рақобат қилишдан қўрқмайсанми?
— Нимага улардан қўрқишим керак? Мен ўзимнинг видеоларимни тайёрлайман, улар ўзлариникини. Менга ўзим қилаётган ишим ёқади. Менимча, мухлисларимга ҳам.
— Сен изоҳларга жавоб беришга улгураяпсанми?
— Сўнгги вақтларда уларнинг сони жуда ошгани учун барчага жавоб еришга улгурмаяпман, лекин ҳаракат қилаяпман.
— Каналингга реклама таклифлари ҳам келиб тушаяптими? Пул ишлашга қандай муносабатдасан?
— Монетизация имкони ҳали уланмаган. Реклама таклифлари ҳам келгани йўқ. Келса ўйлаб кўрамиз.
— Сенга видеоларни суратга олишда ва монтаж қилишда ким ёрдам бераяпти?
— Суратга олишда дадам, монтажда – танишимиз, ҳужжатли фильм режиссери Анна Барсукова ёрадм бераяпти. Бизларнинг ғояларимизни сифатли контентга айлантираётгани учун у кишига улкан раҳмат.
— Ота-онанг сенинг муваффақиятларингга қандай муносабат билдиришмоқда?
— Ота-онам жуда хурсанд. Улар ҳам доим мени қўллаб-қувватлаб келишган. Уларнинг ёрдамисиз мен мақсадларимга эриша олмаган бўлардим!
© Из личного архива Максима Истомина