Россия ва Қирғизистон ўртасида парвозлар сони кўпайтирилди

Қирғизистон ва Россия ўртасида парвозларнинг сони ҳафтасига олтитага кўпайтирилди - Қирғизистон ТИВ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Қирғизистон ва Россия ўртасида парвозларнинг сони ҳафтасига олтитага кўпайтирилди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Жанубий Корея Ўзбекистонни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди
Айни вақтда Бишкекдан Москвага жума кунлари фақат битта рейс амалга оширилади.
8 февралдан бошлаб “Авиа Траффик Компан” авиакомпаниясининг 3та ва “Аэрофлот” авиакомпанияси 3та мунтазам парвозни йўлга қўяди.
Таъкидланишича, авиачипталарнинг нархи сезиларли даражада ўсди: яқин бўлажак парвозлар учун чипта 40-50 минг қирғиз сўмига сотилмоқда.
Бугун Россия ва Арманистон, Озарбайжон ва Қозоғистон ўртасида парвозларнинг тикланиши ҳақида маълум бўлди. Шунингдек, Беларусга йўловчи поезд қатнови бошланади.