ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари профилактик тадбирлар давомида 25 ёшли Диана С. қизларни Туркияга жўнатиш билан шуғулланишини аниқлашди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Диана 19 ёшли Э.М.нинг ишончига кириб, унга яхши даромад эвазига баъзи нарсаларни Анқарага олиб бориш ва олиб келишни таклиф қилган. 24 декабрь куни Э.М. Туркияга жўнатилган.
Анқарага келиши билан қизни бир аёл кутиб олиб, унинг паспорти олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланиш учун меҳмонхонага йўналтирган.
26 декабрь куни Э.М. ҳуқуни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган ва 6 январь куни Ўзбекистонга депорт қилинган.
8 январь куни Э.М. Юнусобод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилди ва 12 январь куни Дианага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддаси 2-қисми (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.