Пентагон Россия билан ядровий уруш юз бериши эҳтимоли ҳақида баёнот берди

Хитой ва Россия томонидан бўлаётган агрессив ҳаракатлар, америкалик адмирал фикрига кўра, Вашингтон томонидан жавобсиз қолдирилиши керак эмас.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. АҚШ стратегик қўмондонлиги раҳбари Чарльз Ричард Россия ёки Хитой билан ядровий уруш эҳтимоли ҳақида баёнот берди. У бу ҳақда Қўшма Штатлар Ҳарбий-денгиз институтининг расмий нашри феврал сони учун ёзган мақоласида келтириб ўтган.
Москва — Вашингтон — Пекин: коронаинқироз "Катта учлик" вужудга келишини тезлаштиради
Ричарднинг таъкидлашича, Пентагон СССР барҳам топган даврдан буён ядровий держава билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув эҳтимоли ҳақида ўйламаган, аммо ҳозир ҳолат ўзгарган.
"Россия ёки Хитой билан минтақавий инқироз, агар оддий қурол-аслаҳалардан фойдаланганда ютқазиб, бу сиёсий тузилма ёки давлатга таҳдидни юзага келтирган тақдирда, ҳолат қисқа фурсатда ядровий қуролдан фойдаланиладиган можарога айланиб кетиши мумкин", — деб баёнот қилди Ричард.
Адмиралнинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг эҳтимолий душманлари томонидан ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимолини инкор этиш катта хатолик бўлар эди.
Ядровий учлик: Россия сувости кема ва авиация иштирокида машқ ўтказди
Ричарднинг фикрича, АҚШ мудофаа вазирлиги ҳозирда терроризмга қарши кураш билан машғул бўлган бир вақтда, Россия ва Хитой гўёки халқаро нормаларга куч томонлама чақириқлар ташлаб, агрессив сиёсатни ўтказа бошлаган.
Бу эса совуқ уруш давридан буён мисли кўрилмаган ҳолатдир.
Бу сингари ҳаракатлар, америкалик адмирал фикрига кўра, Вашингтон томонидан жавобсиз қолдирилиши керак эмас.
"Уларнинг агрессиясини жиловлаб туриш учун биз фаол тарзда рақобатлашишимиз даркор; уларнинг ташаббусларига ён берганда, биз уларнинг Қўшма Штатлар уларга жавоб қайтаришни истамайди ёки жавоб қайтаролмайди деган тушунчасини мустаҳкамлаб, бу билан уларни янада ғайратини ошириб юбориш хатарини юзага келтирмоқдамиз", — деб ёзади Ричард.
Бундан ташқари, у Хитой ва Россиянинг тобора ошиб бораётган ва "инсонни зумда ўзига келтирадиган" ядровий имкониятларини қайд этиб ўтган. Жумладан, Ричард Россия ядровий кучлари модернизацияси ва Москва томонидан ишлаб чиқилаётган янги қурол-аслаҳалар ҳақида батафсил ҳикоя қилган.