Наманганда 4 балли зилзила содир бўлди

Тунда Наманганда 4 балли зилзила қайд этилди. Зилзила эпимаркази Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. 3 февраль куни Тошкент вақти билан соат 03:03 Наманган вилояти ҳудудида зилзила қайд этилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 215 километр жануби-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 3,2 баллга тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Наманган вилоятида 4 баллни ташкил этган.