Бишкекда яна митинг: намойишчилар Марипов бош вазир этиб тайинланишига қарши

41 ёшли Улукбек Марипов Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси ва қочоқ президент Қурманбек Бакиевнинг администрациясида ишлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Бишкекда парламент биноси яқинида Улукбек Мариповнинг Қирғизистон бош вазири этиб тайинланишига қарши митинг бўлиб ўтмоқда.
Sputnik мухбири хабар қилишича, тахминан 50 киши Бош прокурор ўринбосари Нуркамал Набиевнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Намойишчилар ўз позицияларини "коррупцияга алоқадор одамлар ҳукуматга керак эмас" деб изоҳлашмоқда.
Ҳозир парламент ялпи мажлисида Марипов номзодини ва таклиф этилган ҳукумат таркибини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ у Вазирлар Маҳкамаси сонини қисқартираётгани айтиб, рўйхат тақдим этганди. Икки бош вазир ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилиб, айрим вазирликлар, идоралар ва қўмиталар бирлаштирилди.
41 ёшли Улукбек Марипов Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбоевнинг ёрдамчиси бўлган ва қочоқ собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг администрациясида ишлаган, 2016 йилдан бери у Ҳисоб палатасининг раиси.