ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Полковник Рустам Турсунов ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.
Турсунов 2017–2018-йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 2018 йилдан ҳозирга қадар Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
2018 йилдан буён ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига Баҳромбек Одилов раҳбарлик қилиб келаётган эди.