ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тожикистон 2021 йилда Ўзбекистондан 250 миллион куб метр табиий газ харид қилади. Бу ҳақда РИА Новости “Тожиктрансгаз” ОАЖ раҳбари ўринбосари Шавкат Шоимовнинг сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
“Тожиктрансгаз” ва “Ўзбектрансгаз” ўртасида 250 миллион куб метр табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланган эди”, - деди у журналистларга.
Таъкидланишича, бу ўтган йилга қараганда 11 фоизга кўпроқ.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 23 декабрь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланган эди.
Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатилган эди. 2018 йил сентябр ойида Ўзбекистон табиий газ таъминотини тиклади.