Тошкентда касса назоратчиси 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини талон-тарож қилди

“Халқбанки” Мирзо Улуғбек филиалининг сайёр касса ҳисобчи- назоратчиси ўзига ишониб топширилган 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан талон-тарож қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштирган сайёр касса назоратчисининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Самарқанд вилоятида мактаб ва сув чиқариш қурилиши баҳонасида 872 млн сўм ўмарилди
Таъкидланишича, АТ “Халқбанки” Мирзо Улуғбек филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда филиалнинг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т. ўзига ишониб топширилган жами 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан, талон-торож қилганлиги аниқланган. У бу пулларни 2020 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда эгаларига тарқатиши керак бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.