Самарқандда қурувчилар қандай танлаб олинмоқда - видео

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида РФга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказишмоқда.
Sputnik
Самарқанд шаҳридаги Автомобилсозлик коллежида россиялик иш берувчилар иштирокида танлов ўтказилди. Танлов ўтказилишидан хабар топган юзлаб фуқаролар эрта тонгдан белгиланган манзилга келишни бошладилар.
Суҳбат вақтида бўлажак ходимларнинг иш тажрибаси, кўникмалари, қурилиш соҳасидаги мутахассисликлари, рус тилини билиш даражаси аниқланади.