Ўзбекистон президенти сайловлари 24 октябрга белгиланди - Саидов

Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари 2021 йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтишини эълон қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари 2021 йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтишини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.
Бу ерда ҳеч қандай сиёсий ўйин йўқ - эксперт президент сайловини кўчириш ҳақида
Вице спикер айтишига кўра, Бу йил Ўзбекистон учун бир неча муҳим воқеалар бўлиб ўтади.
"Бу йил Ўзбекистон учун бир неча тарихий воқеалар бўлиб ўтади. Биринчиси - мустақиллигимизнинг 30 йиллиги, иккинчиси - яқинда Парламентда янги санани белгиладик, октябрнинг 24 санасида бўлиб ўтадиган президент сайлови, учинсичи - Ўзбекистон халқ шоири Абулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги. Биз ушбу воқеаларга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз", - деди Саидов журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Конституцияга мувофиқ Ўзбекистон президенти сайловлари декабр ойининг сўнгги 10-кунлигида бўлиб ўтиши керак, лекин ташкилий жиҳатдан бу қатор ноқулайликлар туғдиргани сабабли Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасига 25 январ куни сайловни янги санага кучириш тўғрисида қонун лойиҳаси таклиф қилинган эди.
Президент сайлови 24 октябрга кўчирилиши 2 феврал куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан иккинчи ўқишда тасдиқланди. Энди 5 феврал куни Сенат томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.