Қозоғистон гўзали идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишга кирди - видео

"Мисс Қозоғистон - 2019" танлови финал босқичида иштирок этган Гулнур Нуртаза Қизилўрда кафесида идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлашга мажбур бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. "Мисс Қозоғистон - 2019" танлови финал босқичида иштирок этган Гулнур Нуртаза Қизилўрда кафесида идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлашга мажбур бўлди, деб хабар қилди 365info.kz.
Қиз шаҳар кафеларидан бирининг ошхонасида ишлаётгани акс этган видео интернетда пайдо бўлди.
Кадр ортида айтилган овозга кўра, бу Гулнур Нуртаза "Мисс Қизилўрда - 2017" унвони соҳиби.
Видеода аёл собиқ "мисс" бўлгани, ҳозирда шундай шароитда ишлашини инкор этмади.
19 ёшли Гулнур танишларининг сўзларига кўра, у қийин вазиятга тушиб қолди. Қиз ота-онасидан айрилди. Унинг отаси 2 йил олдин, онаси эса 2 ой олдин вафот этди. Энди у ўз-ўзини боқиш учун ишлаши керак.
Портал таъкидлашича, Гулнурнинг гўзаллиги унга айрим муаммоларни юзага келтирмоқда: иш берувчи-аёллар эрларини "олиб қўйишидан" қўрқиб, унга рад жавобини беришади, эркаклар эса бирдан унга интим алоқани таклиф қилишади.
Гулнур Нуртаза 2017 йилда Қизилўда шаҳрининг энг гўзал қизи деб топилди, 2 йил ўтгач, у миллий гўзаллик танловида қатнашди.