Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

2018 йилдан бери халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Дилшод Кенжаев Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кенжаев 2018 йилдан бери Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Дилшод Кенжаев 1977 йил 3 январда Андижон вилоятида туғилган. Тарих фанлари номзоди. 2000 йил Ўзбекистон Миллий университети бакалавр, 2002 йилда магистратура йўналишларини тамомлаган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди
2006 йилгача Тошкент шаҳридаги 191-мактаб тарих фани ўқитувчиси бўлган.
2006−2012 йилларда Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедрасида катта ўқитувчи, мудир, маънавий маърифий ва илмий ишлар бўйича проректор бўлиб ишлаган.
2015−2017, 2017−2018 йилларда Халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2018 йилда Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари АТД Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири бўлиб ишлаган.