АҚШ Афғонистонда қўшинлар сонини оширади - эксперт 

Евроосиё таҳлилий клуби раҳбари Никита Мендкович Афғонистонда АҚШ қўшинлари сонини оширилиши ва Толибон ҳаракати бунган қандай жавоб бериши ҳақида. 
Sputnik
Ўтган ҳафтада Афғонистондаги Толибон ҳаракати делегацияси Москвага ташриф буюриб Россия ташқи ишлар вазирлигида музокаралдар ўтказган эди. Шунингдек Толибон делегацияси Эрон ва бошқа давлатларга ҳам ташриф буюрган.
“Толибон”* вакиллари Москвага келди
Мендкович айтишига қараганда, айни дамда Толибон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш тарафдори бўлган давлатлар пойтахтларига ташриф буюриб, АҚШ, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш шартномасига зид равишда, Ислом Республикасида қўшинлар сонини оширган тақдирда, қандай чоралар кўриш мумкинлигини муҳокама қилмоқда.   
Эксперт хулосасига кўра, толибон барча кузатувчиларга ўзининг тинчлик ҳақидаги битимга содиқлигини кўрсатмоқчи, лекин шу билан бир вақтда АҚШ ушбу битимга амал қилмаган ҳолда, қандай чоралар кўриш мумкинлигини ҳам ўрганмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, Байден келганидан сўнг АҚШ янги ҳукумати Афғонистонда қўшинлар сони қайта тикланиши мумкинлигини хабар қилган эди. 
"Айни дамда толибон, АҚШ қўшинлар сонини кўпайтирган тақдирда, бошқа давлатлар, жумладан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш тарафдорларидан бири бўлган Россия ҳам, қандай реакция қилишини кутмоқда", - дейди Мендкович. 
Айни дамда толибон ўзига иттифоқдош қидирмоқда. Уларнинг фикрига кўра, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш тарафдори бўлган Россия, бундан кейинги воқеаларга жуда катта таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари қатор масалаларни муҳокама қилди
Никита Мендкович айтишга қараганда, Афғонистонда олдин музлатиб қўйилган ҳарбий базаларнинг бир қисми қайта очилади ва қўшинлар сони кўпайтирилади. Тинчлик ўрнатиш шартномасига қўшилган толиблар - ушбу қадамларни душманона деб қабул қилади. Ҳозир улар ўз позицияларини мустаҳкамламоқда. 
Эксперт айтишига кўра, ҳозир Афғонистонда қуролли можаролар фаоллашуви хавфи пайдо бўлмоқда. Шу сабабли тинчлик ўрнатиш тарафдори бўлган йирик маҳаллий кучлар, биринчи дамда Россиянинг ҳаракатлари жуда муҳим деб ҳисоблайди эксперт. 
Батасфил Sputnik подкастида тингланг.