Қозоғистонда аҳолини “Спутник V” билан эмлаш ишлари бошланди

Қозоғистон президенти 1 февралдан аҳолини босқичма-босқич ихтиёрий равишда коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлашни топширган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошланди. Биринчилар қаторида бош санитар шифокор Ерлан Киясов ва  соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Гиният эмланди.
“Қўрқинчи эмас. Мен ҳамиша эмланиб тураман. Бу энг биринчи ҳимоя воситаси. Вакцинага эга бўлган биринчи мамлакатлардан бири эканлигимиздан хурсанд бўлишимиз даркор”, - деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Гиният Sputnik Қозоғистон нашри билан суҳбатда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 1 февралдан аҳолини босқичма-босқич ихтиёрий равишда коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлашни топширган эди.
Ўзбекистонда неча киши ковидга қарши вакцина олди
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси 31 январь куни 22 минг доза миқдорда Қозоғистонга етказилди. Вакцина барча ҳудудларга тақсимланади.
Биринчи босқичда йирик юқумли касалликлар касалхоналари ва ковид марказлари шифокорларини эмлаш кўзда тутилган. Февралда 100 минг нафарга яқин қозоғистонлик шифокорлар эмланади.
Ўзбекистон қайси вакцинани танлайди
15 февралдан эмлаш учун Қарағанда заводида ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасидан фойдаланилади.
Бундан ташқари, апрелдан маҳаллий QazCovid-in вакцинаси билан эмлаш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жазоирда аҳолини “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошлангани хабар қилинган эди.