Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари қатор масалаларни муҳокама қилди

Ўзбекистонга Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация келди. Икки мамлакат ТИВ раҳбари қатор масалалар юзасидан фикр алмашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Иргашев ҳинд элчиси билан Афғонистон бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Атмар Ўзбекистон томонининг Афғонистон иқтисодий инфратузилмасини тиклашдаги иштирокини юқори баҳолади. Транспорт, алоқа, энергетика ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Томонлар Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун афғонлараро сиёсий музокараларнинг муқобили йўқлигини таъкидладилар”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Афғонистон томони Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.
Камилов ва Атмар бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилди ва келишиб олди.