Медведев Байден даврида АҚШ билан муносабатлар нормаллашиши имкониятига баҳо берди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг фикрича, Жо Байден ҳозирча Россия билан муносабатларни яхшилаш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШнинг янги президенти Жо Байден ҳозирча Россия билан муносабатларни яхшилаш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди, деб ўйлайди.
Путин ва Байденнинг илк телефон суҳбати: президентлар нималарни муҳокама қилди
“Музокаралар бўйича ҳамкорларимиз – ҳам янги маъмурият (АҚШ президентининг), ҳам президент Байден, назаримда, Россия Федерацияси билан муносабатларни нормалмалтиришни, шундай эҳтиёткорлик билан айтсак, ҳозирча мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблашади. Бизнинг фикримизча, бу нотўғри”, - деди Медведев Россия ОАВларига берган интервьюсида.
Медведев Россия президенти Владимир Путин ҳам бу ҳақда бир неча марта гапирганини таъкидлади ва у ҳам шундай фикрда.