ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида фуқарони Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига фоҳишаликка юбораётган опа-сингиллар ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, 26 январь куни 32 ёшли Н.Ю. Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда “Фотима” ва “Зуҳра” исмли шахслар унга Дубайдаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилганликларини баён қилган.
Улар фуқарони Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтларида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фотима Б. ва Зуҳра И.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда эгизакларнинг муқаддам бу каби жиноятларга қўл ургани ёки урмагани суриштирилмоқда.