Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар якунланди

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг икки мамлакат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралари бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. 26-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш учрашувининг режа-жадвали келишиб олинди
"Дунё" АА хабарига кўра, музокаралар давомида томонларнинг ҳар ойдаги учрашувларини ўтказиш назарда тутилган 2021 йилги тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Учрашув доирасида қўшма дала ишларини ўтказиш саналари ва жойлари тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар якуни бўйича тегишли баённома имзоланди.