Тожикистондаги президент сайловлари ЕХҲТ ДИИҲИга ёқмади

ЕХҲТ ДИИҲИ Тожикистонда сайловларни ўтказишни яхшилаш ва сайлов жараёни шаффофлигини ошириш учун 23та тавсияларни таклиф қилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Идораси (ДИИҲИ) Тожикистонда бўлиб ўтган президент сайловлари жараёнини танқид қилди.
Тожикистонда президент Раҳмоннинг инаугурацияси бўлиб ўтди
ЕХҲТ ДИИҲИ Тожикистонда сайловларни ўтказишни яхшилаш ва сайлов жараёни шаффофлигини ошириш учун 23та тавсияларни таклиф қилмоқда.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Идораси Тожикистонда президент сайловлари вақтида ҳуқуқ ва эркинликлар чекланганига ишора қилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.
"Тожикистонда 2020 йилдаги президент сайловлари тинч, аммо қатъий назорат қилинган,, аввалги ҳуқуқ ва эркинликлар чекланган бир муҳитда ўтди", - дейилади жума куни эълон қилинган ДИИҲИ якуний ҳисоботида.
Бюронинг келтиришича, сайловлар вақтида "плюралистик сиёсий дебатларга ўрин бўлмаган ва сайловчиларга асл сиёсий альтернативалар тақдим қилинмаган".
Тожикистонда президент сайловлари натижалари эълон қилинди
Якуний ҳисоботда, шунингдек, "сайлов жараёнини Тожикистоннинг ЕХҲТ доирасидаги мажбуриятлари ва демократик сайловлар стандартларига мувофиқлаштириш учун муҳим саъй-ҳаракатлар зарур" дея таъкидланган.
Ҳужжатда сайловларни ўтказишни такомиллаштириш ва сайлов жараёнининг шаффофлигини ошириш бўйича 23 та тавсиялар берилган.
Асосий тавсиялар, жумладан, "амалдаги президентга махсус мақом ва сайлов имтиёзларини берадиган қоидаларни қайта кўриб чиқиш орқали барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципини қўллаб-қувватлаш", "қонунчилик базасининг кенг қамровли ислоҳотлар орқали асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳаддан ташқари ва камситувчи чекловларини бартараф этиш", "сайловлар жараёнида администрациянинг етарли даражада шаффофлиги ва ҳисобдорлиги орқали мустақиллигини таъминлаш ".
 
 
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда президент сайловлари ўтган йилнинг 11 октябрида бўлиб ўтган эди. Сайловларда бешинчи маротаба амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон 90,92% овоз олиб, ғалаба қозонди.