Конигил: Самарқанднинг хушманзара туристик қишлоғига саёҳат

Самарқанд вилоятида жойлашган Конигил - сайёҳлар дам олиши, халқ амалий санъатидан завқ олиши, миллий урф-одатлар, анъаналар ва таомлар билан танишиши учун барча шароитлар яратилган ажойиб туристик маскан
Sputnik
Қишлоқ аҳолиси ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва албатта ўз меҳмондўстлиги билан машҳурдир. Мажмуа ҳудудида меҳмонларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Меҳмон уйлари, дам олиш зоналари, пиёда йўлаклари, умумий овқатланиш шаҳобчалари. Бу ерда саёҳатчилар дам олишлари, табиатдан баҳра олишлари, Сиёб анҳори бўйлаб сайр қилишлари ва миллий ошхона таомларидан татиб кўришлари мумкин.
1 / 14
Ушбу нодир сайёҳлик объекти Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган. Ўтган йилнинг 16 октябрида туристик объектнинг тантанали очилиш маросими доирасида "Конигил" фуқаролар йиғинига "туризм қишлоғи" мақомини тасдиқловчи сертификат топширилган.
2 / 14
Мазкур фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури (яшаш ва/ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда, уларга "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомини беради.
3 / 14
Қишлоқ аҳолиси ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва, албатта, ўз меҳмондўстлиги билан машҳурдир.
4 / 14
Мажмуа ҳудудида меҳмонларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
5 / 14
Оилавий меҳмон уйлари, дам олиш зоналари, пиёда йўлаклари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқалар шулар жумласидандир.
6 / 14
“Конигил”га ташриф буюрган ҳар бир меҳмонда шу жойнинг ўзида ишлаб чиқарилган ёғда тайёрланган ошни татиб кўриш имконияти бор.
7 / 14
Бундан ташқари, бу ерда маҳаллий анъаналарни акс эттирадиган анимация марказлари фаолият юритади. Юқоридан туриб гўзал табиат манзарасидан баҳра олишни хуш кўрувчилар учун махсус павильон мавжуд.
8 / 14
Қишлоқ ҳудудида меҳмонлар учун Самарқанд нонларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказиладиган нонвойхона фаолият юритади.
9 / 14
Машҳур “Конигилмерос” ҳунармандчилик марказида кулоллар, дурадгорлар, қадимги анъаналар асосида ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилган.
10 / 14
Машҳур “Конигилмерос” ҳунармандчилик марказида кулоллар, дурадгорлар, қадимги анъаналар асосида ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилган.
11 / 14
Дунёга машҳур Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш учун новдалар пўстлоғидан ажратилиб,сувда қайнатилади.Сўнгра Сиёб анҳоридаги тегирмонда бўтқа ҳолатига келгунча янчилади.
12 / 14
Тайёр масса сувга солинади, махсус элакларда сувдан ажратилади ва прессланади.Кейин текис юзага ёпиштирилиб,қуритилади. Қуриган маҳсулот қоғоз ҳолатига келтириш учун махсус воситалари(тош,ҳайвон шохлари,чиғаноқлар) ёрдамида силлиқланади. Шу усулда қоғознинг иккала томони силлиқланиб,ишга яроқли ҳолга келтирилади
13 / 14
Қоғоз ишлаб чиқаришда асосан,”балх” тутининг бир йиллик новдаларидан фойдаланилади.
14 / 14
Бу ерда сайёҳлар дам олиши, гўзал табиатдан баҳра олиши, Сиёб анҳори бўйлаб сайр қилиши ва миллий таомлардан татиб кўриши мумкин.