ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия компаниялари орасидаги келишувга асосан, Ўзбекистон фуқаролари ташкиллаштирилган тартибда Россияга ишга олиб келинмоқда. Sputnik мухбири хабарига асосан.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Россиянинг “ПИК-Индустрия” ва “ТехСтрой” қурилиш компаниялари 15-31 январ кунлари Ўзбекистон ҳудуда қурувчи мутахассислари билан суҳбат ўтказиб уларни Россияда ишлаш учун танлаб олаётгани ҳақида олдинрок хабар берган эдик.
Бугун ана шундай суҳбат Самарқанд шаҳридаги Транспорт коллежи ҳудудида бошланди. Унда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри вакиллари иштирок этиши мумкин.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Эрта тонгда суҳбат бўлиб ўтиши керак бўлган бино олдидан 500га яқин киши тўпланган. Улар паспорт назоратидан ўтганидан сўнг коллеж биноси ичида қисқа суҳбатдан ўтишмоқда. Суҳбат вақтида бўлажак ходимларнинг иш тажрибаси, кўникмалари, қурилиш соҳасидаги мутахассисликлари, рус тилини билиш даражаси аниқланади.
Россия қонунчилигига белгиланган тартибга кўра, иш берувчи ўзига керакли миқдорда мутахассисларни танлаб олганидан сўнг, уларнинг рўйхати Россиянинг тегишли ҳудудидаги махсус комиссияга тақдим этилади. Комиссия тасдиқлаганидан сўнг ходимлар ташкиллаштирилган тартибда бўлажак иш жойига олиб келинади.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Эслатиб ўтамиз, юқорида қайд этилган қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.
© Sputnik / Дильшода Рахматова