Бу ерда ҳеч қандай сиёсий ўйин йўқ - эксперт президент сайловини кўчириш ҳақида

Ўзбекистонда глобал йўналиш ўзгариши ёки миллий раҳбар ўзгаришини кутиш керак эмас - амалдаги ҳукумат аҳоли орасида ишонч қозонган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik.  Шу кунларда Олий Мажлисда 2021 йил охирида бўлиб ўтадиган президент сайловини декабр ойидан октябр ойига кўчириш масаласи муҳокама қилинмоқда. МДҲнинг Марказий Осиё институти бўлими раҳбари Андрей Грозин айтишига қараганда, ушбу қадам бирор яширин сиёсий сабаб туфайли эмас, объектив прагматик мақсадда амалга оширилмоқда.
“Бу ерда ҳеч қандай яширин сиёсий ўйин йўқ. Ҳозир дунёда мураккаб иқтисодий шароит ҳукм сурмоқда. Ундан ташқари пандемия билан боғлиқ вазият ҳам гоҳ ўсиб гоҳ камайиб бормоқда. Барча мамлакатларда ижтимоий танглик ошиб бормоқда, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Лекин бу ерда барча муаммолар жамоат муҳокамаси даражасига олиб чиқилмоқда. Ўзбекистонликлар ҳозирча Шавкат Мирзиёев  олиб бораётган қайта ислоҳ қилиш сиёсатига хайрихоҳлик билдиришмоқда”, - дейди эксперт.
Андрей Грозин айтишига кўра, Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукумати аҳоли орасида ишонч қозонган ва президент сайловини бир неча ой олдинга кўчириш – ҳеч қандай сиёсий маънога эга эмас.
Россиялик эксперт хулосасига кўра, Ўзбекистонда глобал миқёсда йўналиш ўзгариши ёки миллий раҳбар ўзгаришини кутиш керак эмас. Республика глобал мураккаб шароитларда ҳам тўхтовсиз ривожланишда давом этмоқда.
Андрей Грозин хулосаси билан батафсил подкастимизда танишинг.